Андижон 24

УЛУҒНОР ТУМАНИГА ЯНГИ ҲОКИМ ТАЙИНЛАНДИ(+ВИДЕО)


20.04.2021   1453

Халқ депутатлари Улуғнор туман Кенгашининг олтинчи чақириқ йигирма иккинчи навбатдан ташқари сессиясида Мухаммадисломиддин Ахмаджонов туман ҳокими этиб тайинланди.

М. Аҳмаджонов 1979 йилда Шаҳрихон туманида туғилган. 2000 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курсларини тамомлаган.

Иш фаолиятини Тошкент шаҳар ҳокимлиги Адлия бошқармаси катта назоратчилигидан бошлаган. Турли йилларда Асака шаҳар коммунал фойдаланиш бошқармаси ҳуқуқшуноси, Избоскан тумани прокуратураси терговчиси, вилоят прокуратураси иқтисодий жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш бўлими алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчиси, судларда жиноят ишлари кўрилишида прокурор ваколатини таъминлаш бўлими бошлиғи, Марҳамат ва Тўрақўрғон туманлари прокурори лавозимларида ишлаган. 2020 йилдан буён Улуғнор тумани прокурори вазифасида ишлаб келаётган эди.

Аввалроқ, 13 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишда Улуғнор туманини шу кунгача бошқариб келган Дониёр Мақсудов «ёшлар билан ишлашни лозим даражада ташкил этмагани учун» лавозимидан озод этилиши эълон қилинган эди.

«auz.uz» online гуруҳи.