ЖАМИЯТ

УЛУҒНОР ТУМАНИДА «ҲАР БИР ОИЛА – ТАДБИРКОР» ДАСТУРИНИНГ ИЖРОСИ ҚАНДАЙ?


24.05.2019   1047

Юртимизда фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва бунёдкорлик салоҳиятини қўллаб-қувватлаш орқали аҳолига муносиб ҳаёт шароитларини яратиш, жойларда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорларга бўлган эътибор, улар томонидан янги иш ўринлари яратиш, барқарор даромад манбалари муҳим омилга айланиб бормоқда.

Мамлакатимиз Президентининг 2018 йил 7 июндаги “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги ва 2019 йил 7 мартдаги “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ, бугунги кунда Улуғнор тумани молия бўлими томонидан қатор ишлар қилиниб,тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аҳолига фаолиятини ривожлантириш йўлларини услубий қўлланмалар, кўрсатма ва презентацион материаллар,буклет, флаер ва брошюралар орқали тушунтириб, амалий ёрдам бериб келмоқда.

Жумладан, Агробанкнинг Улуғнор филиали томонидан жорий йилда жами 3 млрд.124 млн.сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

Шунингдек, ажратилган кредитларнинг 35 млн.сўми паррандачиликни ривожлантиришга, 647 млн. сўми қўйчиликка, 16 млн. сўми эчкичиликка, 10 млн. сўми асаларичиликка, 264 млн. сўми балиқчиликка, 30 млн. сўми қуёнчиликка, 625 млн. сўми тикувчиликка, иссиқхона қурилиши учун 505 млн. сўмлик маблағлар аҳолини тадбиркорликка жалб этиш мақсадларига йўналтирилди. Натижада ҳудудларда оилавий тадбиркорлик билан шуғулланувчи янги корхоналар ташкил этилиб, аҳолининг бандлик даражаси оширилмоқда.

Хусусан, туман ҳокимлиги бошчилигада “Агробанк” акциядорлик банки Улуғнор филиали билан биргаликда жойларда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, бу орқали янги иш ўринларини яратиш, бандликни таъминлаш, ўз меҳнати билан даромад топиш истагида бўлган ҳар бир ҳудудларда фуқароларнинг тадбиркорлик қобилиятларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг истиқболли лойиҳаларини ўз вақтида молиялаштиришга катта эътибор қаратилмоқда.

Бунда меҳнаткаш халқимизнинг қадимий касб-ҳунар анъаналари, ишбилармонлик салоҳияти, оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касаначилик ва бошқа тадбиркорлик фаолияти турларини оммалаштириш борасида аҳолини молиявий қўллаб-қувватлаш, уларнинг бизнес режаларини рўёбга чиқариш, аҳоли хонадонларидаги экин майдонларидан унумли фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш орқали ҳар бир оила аъзоларини иш билан таъминлашга қаратилган лойиҳаларни рағбатлантириш ҳамда тадбиркорлик билан шуғулланиш орқали барқарор даромад манбаига эга бўлиш борасида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар дастури ижобий самара бермоқда.

Таъкидлаш жоизки, “Ҳар бир оила – тадбиркор” Давлат дастури ижросини таъминлаш туман молиянинг диққат марказида бўлиб, унда белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, жорий йилнинг март-май ойларида туманда истиқомат қилувчи аҳолини боқимандалик кайфиятидан чиқариш, ўз бизнесини бошлаш истагида бўлган кам таъминланган 131 та жисмоний шахсларга жами 376 млн. сўмлик кредит маблағлари ажратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4231-сонли “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш мақсадида туман молия бўлимида алоҳида малакали ходимлардан иборат шўъба ташкил этилди.

Ташкил этилган шўъба томнидан аҳолини, хусусан биринчи навбатда кам таъминланган ва эҳтиёжманд хонадонларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш юзасидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш юзасидан тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Б. ОЛИМОВ

Улуғнор тумани молия бўлими бошлиғи.