ЖАМИЯТ

УЛУҒНОР ТУМАНИДА ДАВЛАТ БЮДЖЕТИДАН СУБСИДИЯЛАР БЕРИЛИШИ ҲИСОБИГА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ҚАМРОВИ КЕНГАЙМОҚДА


28.05.2019   931

Мамлакатимиз миқиёсида бўлгани каби Улуғнор туманида ҳам мактабгача таълим соҳасида изчил ўзгаришлар бўлмоқда. Жорий йилда16 та янги МТМ ўз фаолиятини бошлади. Уларнинг 3 таси давлат, 13 таси оилавий мактабгача таълим муассасаларидир. Сарҳисоб қилиб кўрсак, ўтган йили туманда 13 та МТМ фаолият юритган бўлиб, бу муассасаларда 1388 нафар болалар таълим-тарбия олган. Бугун эса мактабгача таълим муассасаларига 2584 нафар болалар қамраб олиниб, ҳудудда боғчаларга болалар қамрови бир йил ичида 42 фоиздан 54 фоизга кўтарилди.

Жорий йилнинг якунига қадар тумандаги 2-, 11-мактабгача таълим муассасаларининг инвестиция дастури доирасида қайта қурилиши, маҳаллий бюджет ҳисобидан 1 та мактабгача таълим муассасаси ташкил этилиши, 3 та оилавий, 3 та нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш орқали яна 375 нафар болалар мазкур муассасаларга жалб қилиниб, қамров фоизи 62 га етказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги 595-сонли қарори доирасида туманимизда 2019 йилда ташкил этилган 2019 йилда жами 13 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасига давлат бюджетидан жами 141 млн.395 минг сўм субсидиялар ажратилди. Ушбу субсидиялар тарбиячи ва ёрдамчи хизматларига тегишли тоифа бўйича қисқа муддатли ёки 9-соатлик давлат мактабгача таълим муассасалари учун белгиланган меҳнатга тўланадиган ҳаққа тенг шартларда ва ҳажмларда иш ҳақи тўлашга 36 млн. 996 минг сўм, давлат мактабгача таълим муассасалари учун белгиланган нормативлар бўйича овқатлантириш ҳаражатларини қоплашучун 61 млн. 537 минг сўм, юмшоқ жиҳоз ҳамда дори-дармон воситалари сотиб олиш ҳаражатларини қоплашга 42 млн. 862 минг сўм, жами 141 млн. 395 минг сўм давлат бюджетидан субсидиялар ажратилди.

Ҳозирги кунда туман молия бўлими тегишли мутасадди ташкилотлар билан биргаликда мактабгача таълим муассасаларига болалар қамровини кенгайтириш мақсадида ҳудудларда ўтказилаётган ҳалқ билан учрашувларда мазкур масала юзасидан тарғибот ишларини амалга оширган ҳолда, ташаббускор тадбиркорларга амалий ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда.

Б. ОЛИМОВ

Улуғнор тумани молия бўлими бошлиғи.