Андижон 24

«УЛУҒБЕК»ДА НИМА ГАП?


07.04.2021   682


Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ташаббуси билан Асака туманидаги «Улуғбек» маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун муносиб шарт-шароитлар яратилмоқда. Жумладан, ҳудудда 13 км ички йўллар мавжуд.

Обод маҳалла дастури бўйича 1.2 км йўллар асфальтланиши, 11.8 км йўллар эса шағаллаштирили кўзда тутилган. Вилоят раҳбарининг топшириғига асосан, аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида шағаллаштирилиши белгиланган 11.8 км йўлларда ҳам маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан асфальтлаш ишлари бошлаб юборилди. 78 та янги таянч ўрнатилиб, 2,1 км янги ва замонавий СИП кабеллар тортилди. Маҳалладаги ичимлик суви муаммосини хал этиш мақсадида битта янги сув минораси ўрнатилди. Бунинг ҳисобига 12 км ичимлик суви тармоғи тортилиши режалаштирилган. Ҳозирги кунга қадар 10 кмга янги тармоқ тортилиб, аҳоли хонадонларига ички тармоқ тортиш ишлари якунланиш арафасида.