Андижон 24

УЛУҒ БАЙРАМНИНГ БУГУНГИ НАШИДАСИ


09.05.2019   3895

Бугун инсоният тарихидаги энг дахшатли урушда қозонилган ғалабага 74 йил тўлди. 1418 кун мобайнидаги қирғинбарот жанглар улкан мамлакатнинг 20 миллион фуқароси умрига завол бўлди. Ўша вақтда 6,5 миллион аҳолига эга Ўзбекистондан 1,5 миллион киши урушга сафарбар этилган эди.

Андижонда байрам санаси катта тантана билан кенг нишонланди. Хотира ва қадрлаш майдонида иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлари, фронт ортида меҳнат қилганлар, ҳарбийлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, фахрийлар, кенг жамоатчилик вакиллари тўпландилар. Кўксини орден ва медаллар безаб турган оловли ХХ асрнинг суронли 20 йиллар авлоди вакиллари. Аксарияти ҳозирда тўқсондан ўтиб, юз билан юзлашаётганлар.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигида Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди. Ўтганларга ҳурмат бажо келтириш истагидагилар саф тортиб, майдонни айландилар. Ҳарбийларнинг шаҳдам қадамларига ҳамоҳанг равишда янграган мусиқа садолари уруш йиллардан далолат беради.

Шу ерда ташкил этилган ҳарбийлар чодир-палаткасини кўздан кечириб, дала шароитидаги ошхонада тайёрланган бўтқадан тотиб кўриш имконияти яратилди. Бу ҳам 40-йиллар аскарлари ҳаётининг ажралмас бўлаги бўлган.

«auz.uz» online гуруҳи.