ЖАМИЯТ

ЎЛМАСБЕК АКА ИШИНИ УЙИДА БИТКАЗДИ


14.05.2020   2805

Избоскан туманининг Бешмирза маҳалласида яшовчи Ўлмасбек ака Исабоев бир неча йиллардан буён турли касалликдан азият чекади. Аввалари кўчага чиқа олар, уй ва бошқа ҳужжатлар билан ўзи шуғулланарди. Бироқ сўнгги йилларда ҳаво ҳарорати ҳам унинг саломатлигига путур етказмоқда. Гоҳ-гоҳида маҳалла гузарига ҳам чиқишга қийналмоқда.

Йилдан йилга унинг фикру ҳаёли анчадан бери тўхтаб қолган кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ишларини давом эттиришда. Бунинг учун эса туман марказига бориш, ташкилотма ташкилот югуриши керак. Қани эди соғлиги панд бермасаю, бошланган ишларни тугалласа.

Шуларни ўйлаб ўтирар экан телевизор орқали Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар, чиройли кийинган йигит-қизларнинг кекса инсонлар уйига бориб, хизмат килаётгани унинг эътиборини тортди. Ёнидаги набирасига қараб “Шу марказ ходимларини чақириб келсанг яхши бўларкан” деди.

Лекин давлат ташкилотининг келиб, хизмат кўрсатишига ҳеч ишонаолмади. Икки кун ўтар ўтмас уйига Избоскан туман Давлат хизматлари маркази мутахассислари келганида эса эътибордан қувонди.

Шу куннинг ўзида унинг кўчмас мулк объектларига бўлган хуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва кадастр паспортини шакллантириш хизматини олиш бўйича мурожаати сайёр тартибда қабул қилинди.

- Олдинлари бир парча қоғозни деб, қанча сарсон бўлардик, - дейдиЎлмасбек Исабоев. – Ишимиз ҳал бўлсаку майли, охирига етолмасак кетган вақтимизга ачинардик. Битта имзони деб ойлаб кутишлар, ялинишлар бўларди. Бундан уч-тўрт йил аввал давлат идоралари уйингизга келиб хизмат кўрсатади, деса ишонмасдим. Президентимиз олиб бораётган ислоҳотлар туфайли мана шундай ёруғ кунларни кўриб турибмиз. Ишимизни уйимиздан чиқмасдан ҳам битираяпмиз. Бундан имконият ва шароитлардан унумли фойдаланмай бўладими.

Избоскан туман Давлат хизматлари маркази директори Лазизбек Мамадалиевнинг маълум қилишича, марказ томонидан шу кунга қадар 4 мингдан ортиқ хизматлар кўрсатилган. Шундан 42 таси фуқароларнинг мурожаатлари асосида сайёр тартибда хизматлар кўрсатилган.

ДХА Андижон вилоят

бошқармаси ахборот хизмати.

+998914862820