Андижон 24

ЎҚУВЧИ-КУРСАНТЛАРГА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛИК ПАСПОРТЛАРИ ТОПШИРИЛДИ


19.11.2019   1038

18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Андижон шаҳрида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги лицейда тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Андижон вилояти лицей директори подполковник З.Нурматов, Андижон вилояти ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Д.Исмаилов, Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси тергов фаолиятини ташкиллаштириш бўлими бошлиғи подполковник Р.Каххоровлар сўзга чиқиб, Давлат рамзлари ҳар бир халқнинг мустақиллиги, озодлиги, тинчлиги, барқарорлигининг тимсоли эканлигини, Буюк аждодларимиз ҳам юрт байроғини муқаддас билиб, уни кўз қорачиғидек ардоқлаганини таъкидладилар.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Андижон вилояти лицейида таҳсил олаётган 40 нафар ўқувчи-курсантларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортлари тантанали топширилди.

Андижон вилояти ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси.