Андижон 24

ЎҚУВ ҚАЙДА БЎЛСА, УЛУҒЛИК БЎЛУР...


07.12.2018   1671

2018 йил - Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили доирасида халқ таълими соҳасида ҳам туб ижобий ўзгаришлар амалга ошириляпти. Педагоглар иш фаолиятларида янгича изланишлар кўзга ташланяпти.

Избоскан туманидаги 4-умумтаълим мактаби ўтказилган “Таълим сифати ва самарадорлигини оширишда ўқитувчининг маҳорати” семинарида ҳам ана шунга эътибор қаратилди. Қатнашчилар бошланғич синфларда Ё. Ҳайдарова, Д.Қурбонова, Н.Акбарова каби муаллимларнинг дарслари билан яқиндан танишишди. 5-6 синфларда ташкиллаштирилган тарих, физика, рус тили, юқори синфлардаги кимё она тили, конституциявий ҳуқуқ асослари фанлари бўйича дарсларда бевосита иштирок этишди.

Якуний йиғилишда семинар қатнашчилари ҳамкасбларининг дарс жараёнидаги фаолиятини атрофлича таҳлил қилишиб, тажрибалар алмашишди.

Гулбаҳор ТОҲИРОВА,

мактаб ўқитувчиси.