Спорт

ЎҚ ОТИШ СПОРТИ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ ФИНАЛ БОСҚИЧ АНДИЖОНДА ЎТКАЗИЛДИ


26.10.2020   1514

Ўзбекистон мудофасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Республика техник ва амалий спорт турлари марказининг 2020 йилга мўлжалланган спорт тадбирлари режаси ҳамда “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий Кенгашининг 2020 йил 14-октябр кунги 66-сонли буйруғига асосан 21-25 октябр кунлари Андижон шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича Ўзбекистон Кубоги финал босқич мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада Республикамизнинг 12 та жамоалари иштирок этди. Жумладан, Андижон, Наманган, Фарғона, Хоразм, Навоий, Сирдарё, Сурхондарё, Самарқанд, Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри ҳамда Андижон ўқ отиш Федерацияси, шунингдек Андижон болалар ва ўсмирлар спорт мактаби жамоаларидан таркиб топган спортчилар жами 73 нафари мусобақада иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказилди.

Тадбир иштирокчилари ўқ отиш спортининг турлари (ВП-6 ўғил болалар, ВП-6 қизлар, ПП-3 ўғил болалар ва ПП-3 қизлар) бўйича бахслашдилар.

Якуний натижаларга кўра умум жамоа хисобида 3-ўрин Андижон вилояти жамоаларига насиб этди.

Ғолиб ва совриндорлар “Ватанпарвар” ташкилоти Республика техник ва амалий спорт турлари маркази ва Андижон вилоят кенгаши томонидан диплом ва совғалар билан тақдирландилар.