Андижон 24

ЎҒЛОНЛАР ҚАСАМЁД ҚИЛДИЛАР


29.12.2018   1599

Тинчлик, осойишталик бор жойда янгиланиш, тараққиёт бўлади, юрт янада чирой очади. Ватанни ҳимоя қилиш, қўриқлаш, асраш ҳар бир фуқаронинг муқаддас вазифасидир. Мамлакат армияси ҳар доим сергак, жанговар шай экан, одамлар хотиржам ҳаёт кечиради. Армиянинг мустаҳкамлиги эса унда хизмат қилаётган йигитларнинг ўз туғилиб-ўсган тупроғини қанчалар севиши, шунингдек, ҳарбий илм, мутахассислик сирларини нечоғли эгаллаганига боғлиқ.

Андижон шаҳридаги сафарбарлик чақирув резерв ҳарбий қисмида бир ойлик хизматга чақирилган ёш аскарларнинг қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди. Унга аскарларнинг ота-оналари ва яқинлари, давлат, жамоат ташкилотларидан вакиллар таклиф этилдилар. Аскарлар тантанали қасамёд қабул қилар эканлар президентимизга, юртимизга муносиб фарзанд бўлишга ваъда бердилар.

Маросимда сўзга чиққанлар йигитларгахарбий хизматни муваффақиятли давом эттириши, ота-онаси, махалласи, юртининг ишонган ўғлонлари бўлишига тилак билдирдилар.

Эгамназар АБДУЛБОҚИЕВ.