Бугуннинг гапи

Уч тилда янграган ғазаллар


14.02.2018   246

Жалақудуқ туманидаги 3-умумтаълим мактабида сўз мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳхаммад Бобур таваллудининг 535 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Унда мактабларнинг бошланғич ташкилоти етакчилари, она тили ва адабиёти фани ўқитувчилари, сардорлар ва ўқувчилар иштирок этди.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти сардорлари томонидан икки буюк намоёнданинг ҳаёти ва ижоди акс этган саҳна кўринишлари ижро этилди. Ғазал ва рубоийлар ўзбек, рус ва инглиз тилларида айтилди.

Бундай тадбирлар барча таълим муассасаларида давом этмоқда.