Хорижда

УЧ МАРТА САРАТОННИ ЕНГГАН 17 ЁШЛИ ҚИЗ КОРОНАВИРУСДАН ВАФОТ ЭТДИ


07.02.2021   794

АҚШнинг Миссури штати Канзас-Сити шаҳрида яшаган, саратон касаллигини уч марта енгган ўн етти ёшли Эспен Дик коронавирус асоратларидан вафот этди. Бу ҳақда “10 WAVY” телеканали хабар бермоқда.

Эспен тўрт ёш бўлганида, унга ўткир лейкоз ташхиси қўйилган. Қизча тўрт йил давомида кимё терапия муолажаларини олган, шунингдек, унда илик трансплантацияси жарроҳлик амалиёти ҳам ўтказилган. Шифокорларнинг умидсиз башоратларига қарамай, Эспеннинг организми саратоннинг учта оғир шаклини енгган.

Аммо 2020 йилнинг ноябрь ойида Эспен коронавирус инфекцияси билан зарарлангани аниқланди. Шундан сўнг у касалхонага ётқизилган. У 30 январгача ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратига уланган ҳолда жонлантириш бўлимида муолажа олган. Аммо Эспен 30 январь куни ҳаётдан кўз юмган.

Ушбу воқеадан сўнг Эспеннинг отаси коронавирусни саратондан ҳам ёмон касаллик, дея хулосага келган.

Манба: xs.uz