Хорижда

У ОИЛА АЪЗОЛАРИГА ВИРУС ЮҚТИРМАСЛИК УЧУН УЧ КУН МАШИНАДА ЯШАДИ


31.03.2020   2240

Польшанинг Острув-Велькопольски шаҳрида яшовчи эркак коронавирусга таҳлил топшириб жавоби чиққунича уч кун машинада яшади.

Хабарда айтилишича, поляк хориждан қайтган ва ўзини ёмон ҳис қилган. У дарҳол касалхонага кўрингани борди. Врачлар унинг нафас йўллари шамоллаганини аниқлашди. Шундан кейин коронавирусга тест ўтказиш учун ундан таҳлил олди, рецепт ёзиб берди ва уйига қўйиб юборди.

onet.pl порталининг ёзишича, эркак уйига бормасликка қарор қилган, чунки оила аъзоларига коронавирус юқтиришдан хавфсираган.

Касалхонада қолишга ҳам рухсат берилмади. Польшада, бронхит билан касалланган беморларни карантинга жўнатиш кўзда тутилмаган.

Ноилож оила бошлиғи Острув-Велькопольск санитария-эпидемиология станциясидаги машинада яшашга қарор қилди. Уч кун давомида шифокорлар кузатуви остида бўлди.

Уч кундан сўнг беморда коронавирус йўқлиги аниқланган ва меҳрибон ота ўз оиласи бағрига қайтди.

Манба: UzA.uz