Андижон 24

У КЎЧАГА ЭНДИ АСЛО ЮРМАЙМАН


09.12.2019   792

Избоскан тумани ИИО Пробация гурухи ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирокида ҳисобда турган 116 нафар назорат остидаги шахслар иштирокида “Синовдан юксалишга қадам” шиори остида мулоқот ўтказилди.

Тадбир давомида вилоят ИИБ Пробация бўлими бошлиғи, майор З.Отахоновназоратдаги шахслар ўртасида жиноятчилик ва хуқуқбузарликларни олдини олиш, шартли жазо муддатларини белгиланган тартибда ўташ тартиблари ҳақидагапириб ўтди. Қилган ишларига чин дилдан пушаймон бўлиб, жамиятга мослашиб кетиш, оиласи ва яқинлари даврасида кейинги хаётини ҳалол, тинч-фаровонликдадавом эттиришлари муҳим жиҳатлардан эканлигига эътиборни қаратди.

Туман ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари А.Юлдашев, “Имом Аъзам” жомъе масжиди имом хатиби Д.Холматов назоратдаги шахсларни қийнаётган масалалар ва уларнинг ечимлари хусусида фикр-мулоҳазалар билдилар. Ўтган 11 ой давомида ҳисобда турган, мехнатга ҳалол муносабатда бўлган ва тузалиш йулига ўтган 115 нафар назорат остидаги шахслар тайинланган жазодан муддатидан илгари, шартли равишда озод этилган бўлса, аксинча берилган имкониятдан хулоса килмай, жазони ўташдан бўйин товлаганлиги учун 13 нафар шахсга тайинланган жазолари ЖКнинг тегишли моддалари тартибида оғирроқ турдагисига алмаштирилган.

Шунингдек, Жиноят ишлари бўйича Избоскан туман суди раиси Н.Зайнабидинов иштирокидаги сайёр суд давомида 3 нафар назоратдаги шахс Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддаси асосида муддатидан олдин шартли равишда жазодан озод этилди.

Меҳнат ярмаркасида назорат остидаги 5 нафар фуқарога йўлланмалар берилиб, ишга жойлаштириш чоралари кўрилди.

Диёрбек Фарпиев

Избоскан туман ИИО Пробация гурухи

катта инспектори, катта лейтенант.