«102» хабарлари

Тузоққа тушди...


02.11.2017   894

2017 йил 19 октябрь куни соат 11.30 ларда Андижон вилоят ИИБнинг тақсимотига асосан, Андижон шаҳри, Ёрбоши маҳалла фуқаролари йиғинида жойлашган «Хунармандчилик бозори»да жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда жамоат тартибини сақлаш мақсадида тадбир ўтказилди. Хизматга бириктирилган вилоят ИИБ Тезкор таъминот бошқармаси, ППХваЖТСБ ППХБ томонидан ҳамкорликда ўтказилган «Тузоқ» тадбирида Олтинкўл туманида яшовчи фуқаро Ю.Б Пахтаобод туманида истиқомат қилувчи Х.М.нинг чўнтагидан нархи 100.000 сўмлик «Nokia 108» русумли уяли телефонини яширин равишда ўғирлаб олиб кетаётган вақтида ушланди. Мазкур фуқаро билан тезкор суриштирув ишлари олиб борилганда фуқаро Ю.Б бундан ташқари шу куни соат 09:30 ларда, Қўрғонтепа туманида яшовчи М.Б.ни қўлидаги сумкасининг ичидан нархи 400.000 сўмлик «Samsung S-3300» русумли уяли телефонини ўғирлаганлиги ҳам маълум бўлди. Мазкур ўғирлик бўйича терговга қадар текширувни ИИБ ТБ олиб бормоқда.

Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати.