Хорижда

ТЎЙИБ УХЛАШНИНГ ОДДИЙ УСУЛИ АНИҚЛАНДИ


25.07.2019   941

Тўйиб ухламаслик турли касалликларни келтириб чиқариши ҳеч кимга сир эмас. Олимлар тўйиб ва мириқиб ухлашнинг оддий усулини маълум қилишди.

Американинг Техас университети олимлари тўйиб ухлашнинг оддий усулини аниқлашди. MedicalXpress манбасига таяниб Sputnik бу ҳақда хабар тарқатди.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, тезроқ уйқуга кетиш ва уйқу сифатини ошириш учун ётишдан олдин илиқ ванна қабул қилиш зарур.
Мутахассислар уйқу сифатини яхшилаш мавзусига бағишланган 5322 та тадқиқот маълумотларини ўрганиб чиқишди. Аксарият тадқиқотлар ванна қабул қилиш ўртача 10 дақиқага тезроқ ухлаб қолишга кўмаклашинини исботлаган.

Олимлар уйқуга кетишдан 90 дақиқа олдин 40-43 даража илиқликдаги сувда ванна қабул қилиш кераклигини тавсия қилишган. Ана ўшанда қабул қилинган ванна мириқиб ухлашга замин яратади.