Хорижда

Туялар ўртасида «Гўзаллик танлови»


25.01.2018   141

Туялар Саудия Арабистонида хосиятли жонивор сифатида азалдан қадрланади. Мазкур мамлакатда туялар фестивали бўлиб ўтмоқда.

Араблар ўртасида машҳур бўлган ушбу фестивалда дунёдаги энг баланд туя намойиш этилади. Фестиваль шартларига кўра, туяларнинг ташқи кўринишининг чиройли бўлиши керак, –деб хабар қилади Telegraph.

Мукофот жамғармаси – 57 миллион долларга тенг бўлган ушбу фестивалда яхши натижага эришиш учун туяларнинг эгалари турли найрангларга қўл уришади. Ҳаттоки, туяларининг ташқи кўринишини чиройли қилиш мақсадида турли жарроҳлик амалиётларини ҳам ўтказишади. Лекин текшириш вақтида бу каби қинғирликлар аниқланса, улар баҳсдан четлаштирилади.