Туркияда бўлиб турган фуқароларимиз ДИҚҚАТИГА!

02.08.2023 506
Ҳозирги кунда Туркия полицияси томонидан ноқонуний миграцияга қарши курашиш доирасида йирик шаҳарлар ва жамоат жойларида “махсус рейдлар” давом эттирилмоқда.Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Аввал хабар берилганидек, Туркияда бўлиш қоидаларини бузган ва қўлга олинган хорижликлар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бўлиб, уларнинг аксарияти Истанбул шаҳридан бошқа вилоятлардаги репатриация марказлари(Geri gönderme merkezi)га юборилаётгани кузатилмоқда.
Келиб тушган аризаларга мувофиқ, Бош консулхона томонидан Туркия полицияси ва Миграция хизмати (Göç İdaresi) орқали фуқароларимизнинг ҳолати ўрганилганда, уларнинг ёнида шахсни тасдиқловчи ҳужжати (паспорт, İkamet İzni) бўлмагани ёки Туркияда яшаш ва ишлаш қоидаларини бузганликлари аниқланди.
Шу муносабат билан, яна бир бор Туркияда бўлиб турган фуқароларимиздан маҳаллий қонунларга тўлиқ риоя этишни, ўзлари билан шахсни тасдиқловчи (паспорт) ва Туркияда яшаш рухсатини берувчи (İkamet İzni) ҳужжатларни олиб юришни сўраймиз.