Ўзбекистон

Туну кун сергак


10.01.2018   246

Андижонда хизмат қилаётган қашқадарёлик Бегзод Ҳасанов, фарғоналик Шерзодбек Ҳошимов ҳамда сурхондарёлик Ҳасанбой Fаффоровлар ўз устиларида тинимсиз ишлаб, жисмоний машқларда чиниқиб, билим ва кўникмаларини шакллантириб бормоқдалар. Хизмат ўтаётган қисм-ларида бу борада барча шарт-шароит ва қулайликлар мужассам.

– Ҳарбийларга қаратилаётган эътибор хизмат вазифамизни хотиржам ўташда муҳим омил бўлмоқда, – дейди Бегзод Ҳасанов. – Оила аъзоларимизга яратилаётган имкониятлар барчамизни қувонтирмоқда. Янги уйларнинг берилиши, кўплаб имтиёзларнинг жорий этилиши мамлакатимизда ҳарбийларга бўлган ишонч ва уларга юкланаётган масъулиятнинг юқорилигидан далолатдир. Бунга ўз ҳушёрлигимиз, матонат, жасорат ва садоқатимиз билан жавоб берамиз.

Э. Aбдулбоқиев.

А. ТОШМАТОВ олган сурат.