«102» хабарлари

«Тун» тадбирлари давом этмоқда


19.02.2018   1278

Вилоятимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш мақсадида давлат идоралари, маҳалла фаоллари ва жамоатчилик тузилмалари ҳамкорлигида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Жиноятчиликнинг олдини олиш максадида ташкил этилган “Тун” тадбирларига 116 та йўналишда жами 847 нафар ходим жалб қилинган бўлиб, уларнтнг 587 нафарини жамоат ташкилотларининг вакиллари ташкил этади.

Андижон шаҳри ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича шаҳар ички ишлар бўлими, патрул пост хизмати, Миллий гвардия, йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси жамоатлик, 15 нафар ёшлар иттифоқи вакиллари мазкур хизматга жалб қилинмоқда. Хизмат давомида кўнгилочар жойлар, бозорлар, фуқаролар кўп тўпланадиган масканлар назоратга олиняпти, 12 та автопатруль, 20 та пиёда патрул, 10 та отлиқ патруль, 2 та автобус, 5 та халқа автопатруль, “Ўзавтодарётранс” агентлиги томонидан ажратилган 15 та “Дамас” автомашинаси ҳамда 10 та хизмат ити, йўналиш бўйича хизматга чиқарилмоқда. Ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар самарасидан Андижон шаҳри худудида содир этилиши мумкин бўлган кўплаб жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олди олинмоқда.

Ўтган давр мобайнида содир этилган оғир ва ўта оғир, ахоли орасида шов-шувга сабаб бўлган ва криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатувчи жиноятлар прокуратура, ички ишлар бўлими, маҳалла фаоллари, хотин-қизлар қўмитаси ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида мухокама қилиниши таъминланмоқда.

Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати.