Ўзбекистон

Тўққизта рақамдан кейин...


22.01.2018   629

Бирон танишингизга ёки бошқа бирор жойга телефон қилмоқчи бўлсангиз энди иккита рақамни ортиқча теришингиз зарур бўлади. «Terabayt.uz»нинг хабарига кўра, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2018 йилда жорий «7 рақамли» телефон рақамлари тизимидан «9 рақамли» тизимга ўтишни режалаштирмоқда.

Ушбу ўзгаришлар халқаро электр алоқа иттифоқи таклифи ва RH 45-101:2013 раҳбарий ҳужжати асосида амалга оширилади.

Масалан: ҳозирда шаҳар телефони орқали Тошкент шаҳрида жойлашган абонентга қўнғироқни амалга ошириш учун 245-45-45 рақамлари терилган бўлса, ўзгаришлардан сўнг 71-245-45-45 тарзида рақам терилади. Тўққизта рақамни терганингиздан кейин истаганча гаплашверасиз.

Бу ўзгаришлар мобил телефонларни ҳам четлаб ўтмайди. “Сотка”ларни ишлатганда шу тартибга риоя этилади. Яъни абонент рақами тўлиқ ҳолатда терилгач (+99871 245-45-45) одатий тарзда қўнғироқ амалга оширилади.