Бугуннинг гапи

ТЎХТАНГ! БУ ЕРДА ЧЎМИЛИШ ТАҚИҚЛАНАДИ!


06.07.2019   709

Иссиқ кунларда кўпчилик вақтини соя-салқин сув ҳавзалари яқинида ўтказади. Сув объектларидаги бепарво хатти-ҳаракатлар, тўғри ташкиллаштирилмаган ва назоратсиз чўмилиш жиддий хавфга сабаб бўлади. Аксарият инсонлар ман этилган сув ҳавзаларида чўмилиб, ҳаётини жиддий хавф остига қўяди.

Мазкур муаммоларни олдини олиш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Фавқулодда вазиятлар ҳамда Адлия бошқармалари ҳамкорлигида оқава сув ҳавзасида “Тўхтанг! Бу ерда чўмилиш тақиқланади!” мавзусида ўқув-амалий тадбир ташкил этилди.

Маълумотларга кўра, ёз мавсумида очиқ сув ҳавзалари ва бассейнларда чўмиладиганларнинг асосий қисми болалар ва ёшлар ҳисобланади. Шу боис мутахассислар ёшлар сув ҳавзалари яқинида ўзини тутиш қоидалари, белгиланмаган жойларда чўмилишнинг хавфли томонлари, фавқулодда вазиятлар юзага келганида қутқариш учун қўлланиладиган жиҳозлар, қутқарув хизмати фаолияти билан яқиндан таништирилди.

Назарий билимлардан сўнг чўкаётганларни қутқариш ва жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш жараёни кўргазмали шаклда намойиш этилди.