Ўзбекистон

«Тўғривой билан Эгривой»нинг «туғилган жойи» эътиборда


06.01.2018   766

“Зумрад ва Қиммат”, “Уч баҳодир”, “Тўғривой билан Эгривой”каби мультфильмлар болалагимиздан барчамизга яхши таниш. Кичик кўнгилларни эзгуликка, яхшиликка чорловчи жажжи фильмларни фарзандлар тарбиясидаги аҳамияти беқиёс.

Шуни эътиборга олган ҳолда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, “Ўзбекфильм” акциядорлик жамияти, “Ўзбекистон Республикаси илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудияси” масъулияти чекланган жамиятнинг агентлик ҳузурида “Мультипликацион фильмлар студияси” давлат унитар корхонасини ташкил этиш ҳақидаги таклифи маъқулланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбеккино” Миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида болажонлар учун фильмлар ишлаб чиқарувчи студия фаолият юрита бошлайди. Студия ижодкорлари митти томошабинлар завқланиб кўрадиган, уларнинг мурғак дилларига ажиб хислатларнн жо қиладиган миллий, бир-биридан қизиқ ва мазмунга бой асарлар яратадилар, деган умиддамиз.