Хорижда

ТРАМП АФҒОНИСТОНДАН 4 МИНГ НАФАР ҲАРБИЙЛАРНИ ОЛИБ ЧИҚИБ КЕТМОҚЧИ


16.12.2019   1064

АҚШ президенти Дональд Трамп яқин орада Афғонистондан тахминан тўрт минг Америка ҳарбий аскарлари олиб чиқиб кетилишини эълон қилиши мумкин, деб хабар бермоқда «Интерфакс».

Айни пайтда Афғонистонда АҚШнинг 12—13 мингга яқин аскари жойлаштирилган. Қайд этилишича, ҳарбийларнинг қачон олиб чиқиб кетилиши номаълум, аммо бу жараён 2 ой давом этади ва тахминан 8—9 минг нафар қўшин Афғонистонда қолади.

Шу ҳафта бошида АҚШнинг Афғонистондаги ярашиш бўйича махсус вакили Залмай Халилзад Баграмдаги ҳужумдан сўнг АҚШ «Толибон» ҳаракати билан тинчлик музокараларини қисқа вақт давомида тўхтатиб турилишини маълум қилганди.

Хабарда айтилишича, Трамп ўзининг маслаҳатчиларига 2020 йилнинг ноябригача АҚШда президентлик сайловлари бўлиб ўтадиган вақтда барча ҳарбий хизматчиларни Афғонистондан олиб чиқиб кетишни хоҳлашини айтган.

Манба: Daryo.uz