Спорт

ТОШКЕНТЛИКЛАР БИРИНЧИ, НАМАНГАНЛИКЛАР ИККИНЧИ, МЕЗБОНЛАР ЭСА УЧУНЧИ БЎЛИШДИ


15.04.2019   2868

“Ватанпарвар” ташкилотининг Андижон вилоят Кенгаши тасарруфидаги ўқ отиш спорт мажмуасида Ёшлар ўртасида ўқ отиш бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаларининг 2-босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда ташкилотнинг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Президентимизнинг 2018 йил 12 декабрдаги “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларини ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган мусобақада республикамизнинг барча вилоятидан келган юздан ортиқ спортчилар ғолиблик учун қизғин баҳс олиб бордилар.

Мусобақанинг якуний натижалари кўра, қизлар ўртасида ВП-6 машқида, Робияхон Миркомилова (Андижон), Рухсана Джавхарова (Тошкент вилояти), Шахноза Машарипова (Хоразм), ПП -3 машқида Дилафруз Мамиржонова (Андижон), Ситора Эргашбоева (Самарқанд), Ирода Азимбоева (Тошкент)лар ғолибликни қўлга киритишган бўлса, эркаклар ўртасида Илхом Обиджонов (Тошкент шаҳри), Муҳаммад Камолов (Наманган), Бехрузбек Абдумуталибов (Андижон), Абдухалил Абдувохидов (Наманган), Ойбек Асилов (Тошкент), Умид Пардаев (Самарқанд) шохсупадан муносиб ўринни эгаллашган.

Умумжамоа ҳисобида эса Тошкент вилояти биринчи, наманганликлар ва андижонликлар иккинчи ҳамда учинчи ўринга муносиб деб топилган.

Мусобақа ғолиблари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Спортчиларимизни мусобақадан ташқари бўш вақтларини маъзмунли ташкил этиш мақсадида иштирокчилар учун вилоятимизнинг тарихий жойларга саёҳатлар ташкил этилган.