Ўзбекистон

Тошкент метросида навоийхонлик


09.02.2018   90

Республика болалар кутубхонаси вакиллари Тошкент метрополитени ходимлари ва Ўзбек Миллий академик драма театри актёрлари билан ҳамкорликда пойтахт метроси йўловчиларига Алишер Навоий шеъриятидан намуналар ўқиб беришни сўраб мурожаат қилди.

Энг ифодали ва таъсирли мутолаа қилиб берганларга метрода бепул ҳаракатланиш имконияти тақдим этилди. «Халқ сўзи» нашрининг хабар беришича, уларга эсдалик совғалари ҳам топширилган.