Жамият

ТОШКЕНТ МЕТРОСИ ПОЕЗДЛАРИ ЭНГ КУЧЛИ КАРАНТИН ВАҚТИДА ҲАМ ҲАРАКАТДАН ТЎХТАМАГАНИ МАЪЛУМ ҚИЛИНДИ


13.01.2021   1804

Тошкент метрополитени у ишга тушган 1977 йилдан бери тўхтамаган. Бироқ пандемия сабаб метро фаолияти тўхтади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги тайёрлаган видеода маълум қилинди.

Карантин вақтида метрополитен йўловчиларга хизмат кўрсатмади. Бироқ унинг ходимлари гуруҳларга бўлиниб, навбатма-навбат ўз ишларини бажаришди.

Электриклар поездларнинг созлигини текширса, машинистлар кунига 1–2 марта техника туриб қолишининг олдини олиш учун маршрутга чиққан.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда жамоат транспорти, хусусан, метрополитен фаолияти 2020 йил 22 март куни карантин чоралари кучайтирилгани боис тўхтатилган эди

Манба: daryo_live телеграмм канали.