Спорт

«ТОШКЕНТ КУЗИ» СТАРТ ОЛДИ


16.10.2019   323

Куни кеча пойтахтимизда Ўзбекистон Шахмат федерацияси, Халқаро Шахмат академияси ва “Марказий Шахмат клуби” ҳамкорлигида анъанавий “Тошкент кузи” шахмат турнири старт олди.

Халқаро Шахмат академиясида ўтказилаётган мусобақада мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан 200 га яқин иштирокчи қатнашмоқда. 9 кун давом этадиган баҳсларда мусобақа ғолиблари рейтинг очколари шу билан биргаликда пул мукофотларига эга бўладилар.

Иштирокчилар “А” ва “Б” гуруҳларига бўлинишган. “Б” гуруҳда 2006 йилда туғилган ёки 2006 йилдан кичик иштирокчилар қатнашишса, “А” гуруҳда рейтинг баллар олиш имконияти бор ва унда ёш чегараси белгиланмаган, -дейилади Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизматининг хабарида.