ЖАМИЯТ

ТОШКЕНТ ХАЛҚАРО КИНОФЕСТИВАЛИГА ТАЙЁРГАРЛИК ЖАРАЁНЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ


22.07.2022   1539

“Ўзбекфильм” киноконцернида 13-18 сентябрь кунлари ўтказиладиган “Ипак йўли дурдонаси” XIV Тошкент халқаро кинофестивалининг махсус ишчи гуруҳи ўз иш фаолиятини бошлади. Шу муносабат билан киноконцерн павильонида фестиваль ишчи гуруҳининг фаолияти бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Кинематография агентлиги Ахборот хизматининг хабар беришича,

Унда Агентлик Бош директори Фирдавс Абдухолиқов бошчилигида Тошкент халқаро кинофестивалига тайёргарлик жараёнлари муҳокама қилинди. Ишчи гуруҳ томонидан фестиваль давомида ўтказилиши режалаштирилган тадбирларга батафсил тўхтаб ўтилди. Шунингдек, ташрифи кутилаётган давлатлар иштирокчилари рўйхати шакллантирилиб, хорижий давлатлар кино кунларини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, беш кун давом этадиган бу йилги кинофестиваль Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити доирасида бўлиб ўтади.