Бугуннинг гапи

ТОШКЕНТ-АНДИЖОН ПУЛЛИК ЙЎЛИ ЛОЙИҲАСИ УЧУН ГРАНТ АЖРАТИЛДИ


15.05.2019   830

Президент қарорига кўра, Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги томонидан 2019 йилда ишлаб чиқилиши лозим бўлган лойиҳалар тасдиқланган. Ҳозирги кунда умумий қиймати 2 млрд АҚШ доллари бўлган 10 дан кўп лойиҳа устида иш олиб борилмоқда.

Молия вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, йўл-транспорт тизимида Жаҳон банки билан ҳамкорликда Тошкент-Андижон янги пуллик йўлини қуриш бўйича лойиҳа тайёрланмоқда. Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун Жаҳон банкининг GIF (Global Infrastructre Facility) жамғармаси томонидан изланиш гранти тақдим қилинган.

Таъкидланишича, жорий йилнинг 10-16 май кунлари Жаҳон банки вакилларидан иборат йўл қурилиш бўйича экспертлари Ўзбекистонга келиб, тегишли вазирликларда учрашувлар ўтказади. Шунингдек, ушбу экспертлар Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларига бориб мўлжалланаётган магистраль йўлини ўрганишади.