Бугуннинг гапи

ТОМОРҚАДАН ОЛИНГАН ДАРОМАД ЭВАЗИГА УЙ БИТКАЗДИК, ЎҒИЛ УЙЛАДИК, МАШИНА ОЛДИК


12.04.2019   1401

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Бўз туманида яшовчи аҳоли вакилларининг хонадонларида бўлиб, уларнинг томорқадан қай даражада фойдаланаётганлиги билан яқиндан танишди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Вилоят раҳбари дастлаб Чорвадор маҳалласида амалга оширилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини кўздан кечирди. СўнграЧорвадор кўчасида истиқомат қилувчи Рустамжон Турғунов, Холтожихон Рустамоваларнинг хонадонида бўлди. Бу ердда уларнинг томорқасида етиштирилаётган помидор, картошка ва бошқа сабзавот экинлари парваришига эътибор қаратди ҳамда ушбу оилаларнинг аъзоларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

- Бир неча йилдан буён 4 сотих иссиқхонада помидор ва бодринг етиштирамиз, - дейди Рустамжон Турғунов. – Олинган ҳосил оилавий бюджетимизни янада мустаҳкамлашга, кундалик эҳтиёжимизни қоплашга хизмат қилаяпти. Томорқадан олинган даромад эвазига уй битказдик, ўғил уйладик, машина олдик.


Шу куни вилоят раҳбари тумандаги 1-сектор фаолияти билан танишиш мақсадида сектор штаби жойлашган 19-оилавий поликлиника ташриф буюрди. Бу ерда сектор аъзолари билан суҳбатлашиб, фуқароларнинг муаммоларини тинглаш учун яратилган шароитларни кўздан кечирди. Мавжуд камчиликлар юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.

«auz.uz» online гуруҳи.