Спорт

ТОКИОГА ЙЎЛЛАНМА ОЛГАН СПОРТЧИЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ


31.12.2020   2886

Бугун, вилоят ҳокимлигида 2021 йили Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXII Олипия ва XVI Паралимпия ўйинларида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритган спортчилар ва уларнинг мураббийларини тақдирландилар.

Тадбирда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов оғир атлетикачи Муаттар Набиева, енгил атлетикачилар Темур Гиясов, Бобур Омонов, Бекжон Чеваров, сузувчи Фирдавс Мусабеков ҳамда навбатдаги мусобақаларда йўлланмани қўлга киритиши кутилаётган Омадбек Хасанов ва Асилбек Бекмуродовларга пул маблағлари топширилди.

Шунингдек, Олимпия ва паралимпия ўйинларига йўлланмаларни қўлга киритган ва қўлга киритиши кутилаётган 17 нафар спортчиларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида хомий ташкилотлар бириктирилди.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ