Бугуннинг гапи

ТОКИО САРИ ЙЎЛ


04.07.2019   4000

5-6 июль кунлари вилоятимизда “Токио сари йўл” шиори остида оммавий спорт кунларини кенг нишонланади.

Шунга кўра тадбирнинг биринчи куни 8: 00 дан Андижон шаҳридаги З. М. Бобур ҳиёбонидан А. Навоий номли маданият ва истироҳат боғига қадар бўлган масофада “Автотранспортларсиз ҳаракатланиш куни” доирасида оммавий юриш ўтказилади. Унда вилоятимизда истиқомат қилувчи таниқли ва фахрий спортчилар, жаҳон ва олимпиада чемпионлари иштирок этадилар.

Шунингдек, 6 июль куни Андижон шаҳридаги “Боғу Бобур” миллий боғида “Мен спортни севаман” шиори остида оммавий спорт флешмоби ташкил этилади. “Ёшлар боғи”да спорт турлари бўйича кўргазмали чиқишлар, А. Навоий номли маданият ва истироҳат боғининг ёзги амфитеатрида авиамодель, ракетомодель, автомодель спорт турлари бўйича ёшлар иштирокида кўргазмали маҳорат сабоқлари ҳамда гала-концерт ўтказилади.

Тадбир якунида “Энг намунали туман”, “Энг яхши муассаса”, “Энг яхши спорт клуби”, “Энг яхши спорт жамоаси” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланиб, вилоят ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари ва дипломлар билан тақдирланадилар.

Р. Эшонов.