Спорт

ТОКИО ОЛИМПИАДАСИНИНГ МЕДАЛЛАРИ ҚАНДАЙ КЎРИНИШДА БЎЛАДИ?


26.07.2019   748

24 июль куни, Япония пойтахтида Токио Олимпиадасининг стартига роппа-роса 1 йил қолиши муносабати билан тантанали тадбир ҳамда Олимпиада медалларининг тақдимоти ўтказилди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси.

Унда Олимпиада ташкилотчилари бўлажак мусобақага кўрилаётган тайёргарлик, олиб борилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтишди. Фахрий меҳмонлар қаторида ташриф буюрган Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах ҳам ташкилий қўмитанинг тайёргарлигига юқори баҳо берди.

Тадбир мобайнида Олимпиада медалларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Медаллар бир қарашда сайқалланиб нур таратаётган тошларни эслатади. Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, уларининг дизайни спортда рақобатлашаётган, жўшиб ишлаётган одамларни, ифодалайди. Таралаётган нур эса бир-бирларининг қўлларини ушлаб турган бутун дунё одамлари ва уларда акс этган илиқ дўстликни англатади.

Медаллар диаметри: 85 мм, вазни: 556 грамм (олтин), 550 грамм (кумуш) ва 450 грамм (бронза)ни ташкил этади.

Таркиби: олтин медаль соф олтиндан эмас. Уни тайёрлаш учун кумуш медалнинг устига 6 грамм олтин эритмаси қуйилади. Кумуш медали соф кумушдан, бронза эса мис ва рух моддаларининг қўшилмасидан тайёрланади.

Дизайнер: Жуничи Каваниши