Спорт

Токио-2020: Тошкентдаги саралаш ўйинлари жойи ва вақти маълум бўлди


28.03.2019   487

Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси шу йилнинг 1-9 апрель кунлари пойтахтимизда ташкил этиладиган Токио-2020 олимпиадасига саралаш баҳсларида қатнашади дея хабар бермоқда UZA ахборот агентлиги.

Қизларимиз иккинчи саралаш босқичининг “B” гуруҳида Вьетнам, Иордания ва Гонконг терма жамоалари билан куч синашади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси мазкур саралаш баҳсларининг ўтказилиш вақти ҳамда жойини маълум қилди.

3 апрель, соат 15:00

Вьетнам – Ўзбекистон (“Локомотив” стадиони)

Иордания – Гонконг (ТТЙМИ стадиони)

6 апрель, соат 15:00

Ўзбекистон – Иордания (“Локомотив” стадиони)

Гонконг – Вьетнам (ТТЙМИ стадиони)

9 апрель, соат 15:00

Вьетнам – Иордания (ТТЙМИ стадиони)

Гонконг – Ўзбекистон (“Локомотив” стадиони)

Таъкидлаш жоиз, иккинчи саралаш босқичида гуруҳ ғолиблигини қўлга киритган терма жамоалар ҳал қилувчи учинчи саралаш босқичига йўлланмани қўлга киритади.