Хорижда

ТОКИО-2020 ОЛИМПИАДАСИ КОРОНАВИРУС ТУФАЙЛИ ТОМОШАБИНЛАРСИЗ ЎТКАЗИЛАДИ(МИ)?


04.03.2020   121

Британиянинг Daily Mail нашри коронавирус туфайли Токио-2020 Олимпиадасининг томошабинларсиз ўтказилиш эҳтимоли борлиги ҳақида ёзмоқда, деб хабар беради Lenta.ru.

Халқаро Олимпия Қўмитаси (ХОҚ), шунингдек, бир қатор миллий спорт федерациялари раҳбарлари Олимпиадани томошабинларсиз ўтказишни муҳокама қилишяпти. Бунда мусобақаларга фақат телетрансляцияларни таъминловчи ходимларни киритиш режалаштирилмоқда. Бу чоралар ўйинларни кўчириш ёки бутунлай бекор қилишга муқобил вариант сифатида кўрилмоқда. Шунингдек, кўп миллион долларли ТВ шартномаларини бажариш имконини берувчи чора сифатида баҳоланяпти.

Лондон мэри бўлишга номзод Шон Бэйли Олимпиадани Буюк Британия пойтахтига кўчиришни таклиф қилган эди. Шундан сўнг Токио губернатори Юрико Коикэ унинг сўзларини коронавирус мавзусидан сиёсий мақсадларда фойдаланишга уриниш деб баҳолади.

Токио Олимпиадаси 24 июлдан 9 августгача ўтказилиши режалаштирилган. Япония мамлакати мусобақани ташкил қилиш учун 12 миллиард доллар сарфлаган.