Жамият

ТИВ ЎЗБЕКИСТОНЛИК ФУҚАРОЛАР ҚАНДАЙ ҲОЛДА ТУРКИЯГА КИРИТИЛМАСЛИГИНИ МАЪЛУМ ҚИЛДИ


20.08.2019   92

ТИВ Туркияга кетаётган ўзбекистонликлар паспортларининг амал қилиш муддатини текширишлари лозимлиги ҳақида огоҳлантирди.

Вазирлик матбуот хизматида таъкидланишича, 2018 йилнинг октябрь ойидан бошлаб Туркия ҳукумати Ўзбекистон фуқароларига Туркия ҳудудида 90 кун давомида визасиз юришга рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилган. Бунда уларнинг паспортлари амал қилиш муддати 90 кундан кам бўлмаслиги керак. Акс ҳолда, уларнинг давлат ҳудудида бўлиш режаси 90 кундан кам бўлса ҳам фуқаролар Туркия ҳудудига киритилмайди.

Шунингдек, бу мамлакатда 90 кундан ортиқ юрган ва мавжуд қоидани бузган фуқаролар Туркиядан кетиш чоғида аэропортда белгиланган миқдорда жарима тўлашга мажбурдир. Жарималар миқдорини аниқлаш ва уни тўлаш фақатгина фуқароларнинг кетиши олдидан рўйхатдан ўтиб, қўлларига учиш талонларини олгандан сўнг амалга оширилади.

Гуанчжоуда Ўзбекистон бош консулхонаси очилади.

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Пекинда хитойлик ҳамкасби Ван И билан учрашди.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари икки томон кун тартиби, айрим халқаро ва минтақавий муаммоларга тегишли қатор долзарб масалаларни муҳокама қилди.

Мулоқотда Жанубий Хитойнинг сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий, таълим ва маданий маркази бўлган Гуанчжоу шаҳрида Ўзбекистон бош консулхонасини очиш таклифи муҳокама қилинди.

Вазирлар бош вазир Абдулла Ариповнинг Хитойга ва Давлат кенгаши бош вазири Ли Кэцяннинг Ўзбекистонга бўлажак расмий ташрифларининг кун тартиби ва дастурини амалий жиҳатдан кўриб чиқди.

Учрашув чоғида Ўзбекистон ва Хитой стратегик шериклигини мустаҳкамлаш билан боғлиқ бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Манба: daryo.uz