Андижон 24

Тиббий ниқоб: ҲАМ САЛОМАТЛИК, ҲАМ ДАРОМАД АСОСИ


02.05.2020   2934

Коронавирус пандемияси инсонлар саломатлигига зарар етказишдан ташқари бир муддат айрим ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятинингиздан чиқишига ҳам олиб келди. Шу сабаб Президентимиз томониданмасалага ўз вақтида алоҳида эътибор қаратилди. Чинакам тадбиркорлар эса бу синовга ўзларининг ташаббускорликлари билан жавоб бердилар.

100 дан ортиқ турдаги сифатли резина оёқ кийимлари билан ички бозордан ташқари дунё бозорида муносиб ўрин эгаллаган Куйганёр шаҳарчасидаги тадбиркор Абдухошим Исмоилов раҳбарлигидаги «Равон тараққиёти орзуси» масъулияти чекланган жамияти ана шундай корхоналардан бири. 1000 нафардан ортиқ ёшлар ва хотин-қизлар иш билан банд бўлган жамоа республикамизда карантин эълон қилинган дастлабки кундан янада масъулият билан иш юритди. Саломатликлари ўзлари учун қанчалик муҳим бўлса, муаммони бартараф этишга ҳисса қўшишни бундан икки карра ортиқ зарурат деб билдилар.

-Юзага келган вазият айрим тиббиётбуюмлари етишмаслигини кўрсатди,-дейди А.Исмоилов,-Тўғри, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар кўмагидаЎзбекистонда муаммога ўрин қолмади. Бироқ қатор ривожланган давлатларда ҳам эҳтиёж катталигибизни айни шу йўналишда иш бошлашга ундади.

Арабистон, Россия ва Марказий Осиё давлатларида ўзининг доимий ҳамкорлари ва савдо уйларига эга эканлиги тадбиркорга қанот бўлди. Бутун эътибор янги лойиҳа устида ишлашга қаратилди. Керакли дастгоҳлар сотиб олинди, хомашё захираси яратилди. Сифати борасида хорижлик ишбилармонлар тажрибаси ўрганилди. 50 нафар вақтинча ишсиз маҳаллий ёшлар ишга қабул қилиниб, касб сирлари ўргатиляпти.

-Яқин кунларда “Куйганёрда ишлаб чиқарилган!” ёрлиғи билан сифатли ва арзон нарҳдаги тиббий ниқобларни мижозларга етказиб беришни бошлаймиз,-дейди тадбиркор,-Бу аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашдан ташқари даромадимизни ҳам оширади. Асосийси, экспорт ҳажми ортади.

Ҳа, излаган имкон топади. Тадбиркорликнинг сири ҳам асли мана шунда.

Акбаржон НАЗАРОВ,

Рустамжон ЭШОНОВ.