ЖАМИЯТ

ТЕЗКОР ВА СИФАТЛИ ХИЗМАТЛАР ОДАМЛАРНИНГ ФАРОВОН ЯШАШИДА МУҲИМ ОМИЛ БЎЛЯПТИ


08.12.2020   629

Юртимизда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизими тубдан такомиллашмоқда. Буни роппа-роса уч йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган Давлат хизматлари агентлигининг ҳар бир шаҳобчасига келиб тушаётган ариза ва мурожаатлардан яққол англайсиз.

Ўтган давр мобайнида Агентлик Президентимизнинг 2017 йил 12 декабрдаги «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Фармони ҳамда 2017 йил 12 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифаларни оғишмай бажариб келаяпти.

БиргинаАндижон шаҳар давлат хизматлари марказини оладиган бўлсак, ўз касбининг малакали мутахассислар жами 148 та хизмат турларини бўйича 400 юз мингга яқин аризаларни ижобий ҳал этиб бердилар.

Кузатсангиз, кун давомида жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектлари турли хилдаги, яъни махсус рухстномалар олиш, кадастр билан боғлиқ хизматлар, ижтимоий соҳаларга оид маълумотлар, шунингдек, лицензияланган фаолиятлар, нострификация масаласи,ички ишлар билан боғлиқ хизматлар, субсидия олиш учун, архив маълумотлари зарурати юзасидан мурожаат қилишади. Ҳар бир сўровни белгиланган муддатда тўлиқ ва сифатли адо этиш катта масъулият талаб этади, албатта. Бунинг учун мутахассис одамлар билан муомала қилиш маданиятига эга бўлибгина қолмай, мурожаатчиларни ўйлантираётган ҳуқуқий саволларига тўғри ва тўлиқ маслаҳатлар, йўл-йўриқлар кўрсата олиши зарур.

Одамларнинг кўнглини олиш, уларни рози қилиш асосий иш тамойилимизга айланган.Шароит қулай бўлса, иш сифати юқори бўлади. Аҳолига сифатли, тезкор, қулай ва шаффоф хизматлар кўрсатиш борасида жамоамизнинг шижоати баланд.

Замонавий кўринишдаги барча шароитларга эга марказ зарур техник жиҳоз ва воситалар билан таъминланган. Бу ерда бирвақтнинг ўзида 20 нафар, бир кунда 800 дан ортиқ фуқарони тинглаш, уларнинг мурожаатларини тегишлича ҳал этиш имконияти мавжуд.

Бугунги кунда тадбиркорлик субъектларининг сони ҳам,давлат хизматларига бўлган талаб ҳам ортиб бораётир. Бўлим бошлиғи Ғайратбек Ниёзов, бош мутахассис Музаффар Аҳмедов, етакчи мутахассис Лолахон Мадраҳимова каби билимли мутахассисларнинг хушмуомаласидан барча мамнун.

Сайёр қабулларда чекка маҳаллалардаги кўплаб ҳамюртларимизнинг оғирини енгил қилдик. Қолаверса, шанба кунлари фаолиятнинг расман йўлга қўйилганлиги мурожаатчиларнинг олтиндан қиммат вақтларини йўқотмасликлари учун айни муддао бўлди.

Мақсадимиз битта – ҳар бир ариза, ҳар бир мурожаат ортида инсон омили турар экан, зиммамиздаги масъулиятни теран англаган ҳолда, сифатли ва тезкор хизматга ҳамиша шаймиз.

Шоира АТАБАЕВА,

Андижон шаҳар Давлат хизматлари маркази директори вазифасини вақтинча бажарувчи.