«102» хабарлари

Тезкор: АНДИЖОНДА 22 МИЛЛИОН 920 МИНГ СЎМЛИК ПИРОТЕХНИКА ВОСИТАЛАРИНИ ЮКЛАБ ФАРҒОНАГА ЙЎЛ ОЛГАН ШОВВОЗ ТЎХТАТИБ ҚОЛИНДИ


16.12.2019   1179

Андижон вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан 2019 йил 16 декабрь куни соат 20:00лар чамасида А-373 автомобил йўлининг Бўстон (Бўз) тумани Пиллакор МФЙ ҳудудида Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида яшовчи 1992 йилда туғилган М. ТОЖИБОЕВ бошқарувидаги Дамас русумли 40J025GA давлат рақам белгили автомашина тўхтатилиб холислар иштирокида кўздан кечирилганда Хитойда ишлаб чикарилган "Трения" номли жами 191 блокда, 1910 қутидан иборат 114600 дона умумий нархи 22 млн. 920минг сўмлик пиротехника воситалари борлиги аниқланди.Қонуний чора кўришлик учун Бўстон (Бўз) туман ИИБга топширилди. Ҳозирда дастлабки суриштирув ишлариолиб борилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати.