Андижон 24

ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ ХИЗМАТИ УЧУН МАХСУС ЖИҲОЗЛАНГАН «VOLKSWAGEN»


16.09.2020   3761

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан, аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда тез тиббий ёрдам моддий техник базасини янада мустаҳкамлаш мақсадида Андижонда тез тиббий ёрдам хизматига махсус жиҳозланган "VOLKSWAGEN" автомашинаси сотиб олинди дея хабар бермоқда Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Шунингдек хабарда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдурҳамонов ушбу автомобилда беморларга касалхонагача бўлган вақтда тиббий хизмат кўрсатиш учун яратилган шароитлари билан яқиндан танишди.

Маълумот ўрнида: Республика тез тиббий ёрдам Маркази Андижон филиали автосафи босқичма-босқич ана шундай замонавий автомобиллар билан бойитиб борилади.