ЖАМИЯТ

ТЕСТ СИНОВЛАРИДА НОГИРОН АБИТУРИЕНТЛАРГА ҚАНДАЙ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИЛАДИ? — ДОЛЗАРБ САВОЛЛАРГА АНИҚ ЖАВОБЛАР БЕРИЛДИ


04.06.2021   2191

Бу йилги тест синовлари билан боғлиқ саволларга Давлат тест маркази ахборот хизмати раҳбари Орзиқул Бобоев жавоб берди.

Савол: Тест синовларида ногирон абитуриентларга қандай хизматлар кўрсатилади?

Жавоб: Ўтган икки йилларда ўтказилган тест синовларида ногиронлиги бор абитуриентларни охирги кунларга қолдириш, яқин биноларга жойлаштириш, биноларга олиб бориш, олиб келиш учун транспорт ажратиш имкониятини яратиш, тест синови топшириш жараёнида тест топшириқларини ечиб бўлган, лекин масалан, қўли титраб, жавоблар варақасини бўяшга қийналган ногиронларга далолатнома тузиш ва қолган абитуриентларга эълон қилган ҳолда ёрдам кўрсатилган.

Бу йил ҳам улар эътиборсиз қолдирилмайди.

Савол: Агар математика фанидан миллий сертификат олса, мажбурий ва ихтисослик фанидаги математикага ўтадими?

Жавоб: Йўқ, у фақат ихтисослик фанлари учун амал қилади. Мажбурий фанлардан тест синовини топшириш керак.

Савол: Электрон тўловни амалга оширишда фоиз ҳам олиб қолинади. Бошқа турда тўлов қилса бўладими?

Жавоб: Тўловни электрон шаклда эмас, энг яқин банкка бориб амалга оширса ҳам бўлади. Унда ортиқча тўлов олинмайди.

Савол: Миллий тест тизими доирасида математика фанидан тест топшириб, 70 фоизлик сертификат олдим. Лекин кўнглим тўлмаяпти, бошқатдан топширсам бўладими?

Жавоб: Талабгор навбатма-навбат ўзи танлаган таълим йўналишига мос умумтаълим фанларидан сертификатларга эга бўлиши ёки бирор фандан паст балл тўплаган тақдирда, юқори натижага эга бўлиш мақсадида, уни қайта топшириши ҳам мумкин.

Шунингдек, абитуриент сертификати бўлса ҳам, ўз ихтиёрига кўра шу фандан кириш тест синовини топшириши ҳам мумкин, монелик йўқ, бундай ҳолларда сертификатдаги эмас, кириш тест синови натижаси ҳисобга олинади.

Эмланганларга ҳам хавфли бўлган коронавирус мутацияси аниқланди

Деҳлидаги Бутунҳиндистон тиббиёт фанлари институти олимлари ҳатто вакцина олганларга хавфли бўлган коронавируснинг учта штаммини бирлаштирган мутациясини аниқлашган.

Бу ҳақда "News Bytes“ нашри хабар бермоқда. Нашрга кўра, ҳинд шифокорлари яқинда эмланганлар орасида вирус юқтиришнинг 63 ҳолатини қайд этишган. Улардан 36 нафари вакцинанинг икки дозасини олиб бўлган. 27 нафари фақат битта дозани қабул қилган. Вирус билан зарарланганларнинг айримлари Буюк Британиянинг ”Covishield“, баъзилари эса Ҳиндистоннинг ”Covaxin” вакцинаси билан эмланган.

Олимларнинг фикрига кўра, эмланган беморлар учта штаммни ўз ичига олган мутация — В.1.617 вируслар қаторини юқтирган.

Биринчи марта ушбу йўналиш штаммлари Ҳиндистоннинг Махараштра штатида қайд этилган эди. Таъкидланишича, ушбу агрессив мутациялар мамлакатда пандемиянинг оғир яна бир тўлқини келтириб чиқариши мумкин.

Манба:xs.uz