Андижон 24

ТЕСТ СИНОВЛАРИ БОШЛАНИШ АРАФАСИДА. АБИТУРИЕНТ РУҲСАТНОМАСИ ҚАНДАЙ ВА ҚАЕРДАН ОЛИШ МУМКИН?


21.08.2020   3961

2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасалари бакалавриятига ўқишга қабул қилиш учун тест синовлари жорий йилнинг 2 сентябрдан бошлаб ҳар куни икки сменада ўтказилади. Тест синовлари куннинг салқин вақтларида, 1-смена соат 8:00 дан

11:00 гача, 2-смена эса соат 17:00 дан 20:00 гача бўлган вақтларда ўтказилади.

Андижон вилоятида тест синовлари Андижон шаҳри 3-кичик даха Машраб кўчасида жойлашган “Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби (интернетдаги геоманзил: https://goo.gl/maps/EZhk5jMZTD1fuTW98)” нинг стадионлари ва теннис кортларида ўтказилади.

Абитуриентлар тест синовларига кириш учун руҳсатномани www.abitur.dtm.uz сайтидаги шахсий кабинетидан 22 августдан кунидан бошлаб онлайн тарзда олишлари мумкин бўлади. Бунда ҳар бир абитуриентнинг рўйхатдан ўтганда кўрсатган телефон рақамига бу ҳақда SMS-хабар юборилади. Абитуриентлар кабинетидан кўчириб олган руҳсатномаларини принтер ёрдамида чиқариб олишлари зарур бўлади.

Абитуриент руҳсатномасида ID рақами, фамаилияси, исм, отасининг исми, паспорт маълумотлари, тест топшириш фанлар мажмуаси акс этган бўлади. Бундар таршқари абитуриент руҳсатномасида, абитуриент учун жуда муҳим бўлган тест синовини топшириш ҳудуди, санаси, сменаси, вақти, ҳудуд манзили, тест синови ўтказиладиган сектор рақами, гуруҳ рақами каби зарурий маълумотлар акс этган бўлади.

Бундан ташқар абитуриент рухсатномасида таълим шакли, кундузги, сиртқи ёки кечки, таълим тили ҳамда тест топшириш алифбоси кўрсатилган кўрсатиб ўтилган. Абитуриент томонидан танлаган таълим йўналишлари, агар имтиёзи бўлса имтиёзи акс этган бўлади. Абитуриентларга эслатма бандида абитуриентлар билишлари зарур бўлган қуйидаги бандалар:

  • Тест синовларини топшириш ҳудудига 1- сменади 06:30 да 2-сменада 15:30 гача етиб келиши;
  • Назорат постлари орқали фақат абитуриент руҳсатномаси ва паспорт билан ҳудудга кириш;
  • Шахси тасдиқланмаган ва кечикиб келган абитуриентлар тест синовига қўйилмаслиги;
  • Абитуриент ўтириш жойидаги махсус кўрсатма билан танишиб чиқиши;
  • Жавоблар варақасини букиш, белгиланмаган жойларига ёзиш тақиқланганлиги;
  • Тест синовларига тақиқланган воситалар, микрокалкулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация қурилмалари ва бошқа воситалар, шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилиш мумкин эмаслиги, тест материалларини бошқа абитуриентга узатиш, ёрдам бериш ҳамда бири-бири билан гаплашиш, тест материалларини йиртиш, ҳудуддан ташқарига олиб чиқишга уриниш, тест синовлари учун ажратилган вақт тугаганда тест материалларини топширишдан бош тортиш каби ҳолатларда тест синовларидан четлаштирилиши тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилган.

Абитуриент рухсатномасида белгиланган сана, смена ва вақтдан бошқа вақтда тест синовларида иштирок этишга руҳсат берилмайди.

ДТМнинг Андижон вилояти

бўлими бош мутахассисиЭ.Юлдашев