«102» хабарлари

«Темир сейф»ни очган ўғри


14.11.2017   726

2017 йил 26 октябрь куни соат 16.30 ларда номаълум шахс Бўз туманида яшовчи Б. О.нинг уйига очиқ қолдирилган дарвоза орқали кириб, ётоқхонасидаги темир сейфдан 6.600.000 сўм пулни ўғирлаб кетди. Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноятни Бўз туманида истиқомат қилувчи фуқаро С.А содир этганлиги аникланиб, ундан 6.600.000 сўм пул далилий ашё сифатида олинди. Мазкур ўғирлик юзасидан суриштирувни туман ИИБ ТБ олиб бормоқда.

Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати.