Андижон 24

«ТЕМИР ДАФТАР»ДАН ИШ ЖОЙИГА


18.10.2020   2444

Юртбошимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича янги иш тизими жорий этилиши таъкидланди. Ана шу куннинг ўзида биз партия фаоллари билан кенгашиб, чора-тадбир ишлаб чиқдик. Мақсадимиз хонадонларга адолат нафасини олиб кириш билан ижтимоий муаммоларни ўрганиш баробарида аҳоли бандлигини таъминлаш. Партия фаоллари ва маҳаллий кенгаш депутатларининг ташаббуси билан қисқа вақтда 12 нафар ёш ишга жойлаштирилди.

Айтиш лозимки, аҳолини камбағалликдан чиқаришда “Темир дафтар” тизими катта аҳамият касб этмоқда. Унда маҳаллалардаги ҳар бир хонадоннинг ижтмиоий-иқтисодий ҳолати ўз ифодасини топяпти. Айниқса, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, якка-ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган ва доимий ишсиз аҳоли қатламини камбағалликдан чиқариш бош вазифага айланди.

Давлатимиз раҳбари “Бундан кейин одамларни уйига бориб ишга муҳтожларни ишга жойлаштириш тизимини яратишимиз керак. Энди қайси жойда раҳбарлар уйма-уй юриб, масалаларни ҳал қилса, ўша жойда вазият ўзгарди”, дедилар. Бу ҳар биримизнинг эътиборимиздаги масала бўлиши шарт.

Малоҳатхон МУСАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят кенгаши раиси ўринбосари.