ЖАМИЯТ

«ТЕМИР ДАФТАР»ДАГИ ФУҚАРОЛАР КАМБАҒАЛЛИКДАН ЧИҚА ОЛАДИ


11.09.2020   1631

Андижон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Улуғбек Исамидинов ойлик иш режаси бўйичаМустақиллик маҳалласидаги “Темир дафтар” рўйхатига киритилган фуқаролар ҳолидан хабар олди. Туманда “Темир дафтар”дан чиқариш бўйича иш ташкил этилган бўлиб, рўйхатдагиларга кластер корхоналари томонидан қуён бериладиган бўлди. Бу эса фуқароларни оз бўлса ҳам ўз оиласига даромад олиб келишларига сабаб бўлади.

Шунингдек, жойида ҳал қилиш имкони бўладиган масалаларнинг барчаси ҳал этилди. Муддат талаб этадиганлари юзасидантегишли мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Қолган масалалар кунлик “Йўл харитаси”га туширилди ва назоратга олинди.

Бундан ташқари, маҳалла ҳудудидаги сув таъминоти ва газ баллон етказиб бериш ҳамда Янги чек кўчаларига бетон таянч ўрнатиш каби ечимини кутаётган масалалар ҳам “Йўл харитаси”га туширилиб, режа асосида бажариаладиган бўлди.

Андижон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати