Хорижда

ТЕЛЕВИЗОР САРАТОНГА САБАБЧИ(МИ)?


08.02.2019   443

Бир гуруҳ халқаро олимлар узоқ вақт телевизор қаршисида ўтирадиган ёшларда ичак саратони хавфи ошишини аниқлади. Бу ҳақда EurekAlert хабар берди.

Мутахассислар Nurses’ Health Study II тадқиқоти давомида 89 278 нафар аёлнинг маълумотларини ўрганиб чиқди. 20 йил давом этган тадқиқот натижалари колоректал саратон асосан ёшликда бўлишини кўрсатган. Шунингдек, бир кунда бир соатдан ортиқ телевизор кўриш саратон касаллиги хавфини 12 фоизга оширади, икки соатдан ортиқ бўлса, касаллик хавфи 70 фоизга ошади.

Ушбу кўрсаткичларга тана оғирлиги ва жисмоний машқларнинг аҳамияти йўқ. Бу эса камҳаракатлилик саратонни келтириб чиқарувчи алоҳида омил эканини кўрсатади.