ТЕХНИК КЎРИК – ИСТЕЪМОЛИ ХАВФСИЗЛИГИ УЧУН
30.11.2020 2919
Андижон вилоятида бугунги кунда 1 миллиондан ортиқ уй ичи газ жиҳозлари мавжуд бўлиб, уларни бир маротабалик техник кўрикдан ўтказиш истеъмолчиларни хавфсизлигини таъминлашдаги асосий талаблардан бири ҳисобланади.
148 минг 797 дона 2 комфоркалик газ плиталари, 122 ярим мингдандан ортиқ 3 комфоркалик ҳамда 318 мингдан зиёд 4 кўзли газ плиталари ҳисобга олинган. Шунингдек, 378 минг иситиш печлари,
Уй ичи газ жиҳозларини техник кўрик ва жорий созлашдан ўтказиш даврида хонадонлардаги носоз газ жиҳозлари ва резбали бирикмалардан газ сизиб чиқиш оқибатида юз бериши мумкин бўлган чақнаш, мўриконларни носозлиги туфайли ис газидан заҳарланиш каби салбий ҳолатлар бартараф этилади ҳамда истеъмолчи томонидан хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда газдан тежамкорлик ва оқилона фойдаланишига эришилади.
“Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали ҳам ўз истеъмолчиларидан уй ичи газ жиҳозларига эътиборлироқ бўлишларини, йилда бир маротаба техник кўрикдан ўтказиш зарурлигини эслатиб ўтади. Зеро, техник кўрик ва жорий созлаш ишлари Сизнинг хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади
“Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали матбуот хизмати