Андижон 24

ТДАУ АНДИЖОН ФИЛИАЛИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ТАЛАБАЛАРГА НЕМИС ТИЛИ ФАНИДАН ҚЎШИМЧА ТЎГАРАК МАШҒУЛОТЛАРИНИ «ОНЛАЙН» ТАРЗДА ЎРГАТИШМОҚДА


07.04.2020   2168

Айни пайтда мамлакатимизда карантин эълон қилинганлиги сабаббарча олийтаълим муассасалари талабаларига масофавий таълим бериш йўлга қўйилган. Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали ўқитувчилари талабаларга масофавий таълим бериш билан бирқаторда немис тили фанидан қўшимча тўгарак машғулотларини масофадан туриб онлайн тарзда ўргатишмоқда. Филиал Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси ката ўқитувчиси Равшанбек Маматов анна шундай ташаббусни илгари сурди. Германия билан ҳамкорликдаги Praxx, LOGO, Az Germany дастури бўйича келажакда Германияда қишлоқ ҳўжалиги соҳаси бўйича амалиёт ўташ ниятида бўлган талабалар учун мазкур онлайн машғулотлар уйшароитида ўтилаётгани айни муддао бўлмоқда. Талабалар немис тилининг грамматик қоидалари, матн тузишнинг усулларини ўрганиш билан бирқаторда янги сўзларни ёдлаб луғатларини бойитишмоқда. Онлайн машғулотлар ҳар куни уч соат давомида ўтказилиб, бунда талабалар немис тили дарслиги бўйича билим кўникмаларини оширишмоқда.

Ҳурматли талабалар агарда сиз ҳам онлайн дарсларда қатнашмоқчи бўлсангиз t.me/@deutsch1985 гақўшилинг ва энг муҳими уйда қолиб ўз саломатлигингизни асранг.

ТДАУ Андижон филиали матбуот хизмати.