ЖАМИЯТ

«TBC BANK» ЭНДИ АНДИЖОНДА


09.11.2021   1766

Жорий йилнинг 9 ноябр куни Андижонда Грузия ва Кавказорти давлатларининг энг йириги ҳисобланган TBC Банкининг биринчи минтақавий шоу-румининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

- Бизнинг шоу-румларимиз – TBC бренди билан юзлашадиган маскан бўлиб, у ерга одамлар ёрдам вамаслаҳат олиш учун келишлари мумкин.TBC шунчаки онлайн илова эмас, балки инсонлар учун яратилган, инновацион ечимларни тақдим этувчи бренд эканлигини фойдаланувчиларимиз ҳис этишларини хоҳлаймиз, - дейди, “TBC Bank” АТБ бошқарув раиси Спартак Тетрашвили.

TBC Банк 2020 йилда мамлакатимизга биринчи рақамли банк сифатида Ўзбекистон бозорига кириб келди ва ҳозирда TBCUZ иловаси 1 миллиондан ортиқ юклаб олинди. Банк пул ўтказмалари, кредитлар, депозитлар, муддатли тўловларни амалга оширади.

-Андижон аслида юртимизнинг энг муҳим саноатлашган шаҳри ҳисобланади, ишлаб чиқариш ҳам юқори. Биз аминмизки, бу масканда рақамли хизматлар келажаги буюкдир. Андижон шоу-рум ходимлари ҳозирги кунда 13 тани ташкил қилади. Шунингдек, илованинг қандай ишлашини синаб кўрувчи планшетлар ҳам мавжуд, - дейди, “TBC Bank” АТБнинг Бошқарув аъзоси ва Мувофиқлик – операцион таваккалчилик бўйича директори Ҳикоят Дадабаева.

Маълумот ўрнида, 2021 йил сентябръ ойининг охирида икки институционал инвесторлар, яъни ЯТТБ ва ИФС ҳар бири TBC Uzда 20 фоизга эга бўлиш бўйича шартнома имзоладилар. Инвесторларнинг амалга оширадиган биринчи тўлови 9,4 миллион АҚШ долларини ташкил этади. TBC Банк акцияларининг савдоси Лондоннинг Stock Exchange биржасида юритилади. Ўтган йил давомида Банк акцияларининг Лондон фонд биржасидаги кўрсаткичи 44,95 фоизга ўсиб, компанияларнинг умумий қиймати 1 миллиард АҚШ долларига ошган.

Нуржаҳон Йўлдошева.

Мақола Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини

қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг гранти асосида тайёрланди.